...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учтепа туманида фоҳишахона сақлаган аёл айбига иқрор бўлди


16:38, 09.12.2017 Жамият
 7 866

Озодликни чеклаш жазосини унинг яшаш жойида, яъни Учтепа тумани, Чилонзор массивидаги ўз уйида соат 22:00 дан 6:00 га қадар ўташ белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Учтепа тумани суди томонидан тумандаги 116-умумтаълим мактаби биносида сайёр суд мажлиси, шунингдек, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судьяларнинг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида судланувчи Е.К.нинг фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш билан боғлиқ жиноий иши кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида истиқомат қилувчи Е.К. танишининг таклифига биноан ўз уйидан фоҳишахона сифатида фойдаланишга рози бўлади.

1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган Е.К. ҳаётда қийналган аёл. Аввалига ёқилғи қуйиш шоҳобчасида ишчи, кейинчалик кафеда официант бўлиб ишлади. Яқинларидан айрилгач, ҳайҳотдай уйида ёлғиз қолди. Чуқур депрессияга тушиб, соғлиғи ёмонлашди, ишидан ҳам айрилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят иши ҳужжатлари ўрганиб чиқилди, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатмалари эшитилди. Судланувчи қилган жиноятига иқрор бўлиб, қилган ишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

ЎзАнинг хабарига кўра, Суд жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги, айбланувчининг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, ижтимоий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси иккинчи қисми билан Е.К.га 1 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Озодликни чеклаш жазосини унинг яшаш жойида, яъни Учтепа тумани, Чилонзор массивидаги ўз уйида соат 22:00 дан 6:00 га қадар ўташ белгиланди. Е.К. зиммасига жазони ўташ даврида спиртли ичимликлар сотиладиган жойларга, жумладан, бар ва ресторанларга бормаслик, алькоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик ва жиноятга мойил бўлган шахслар билан алоқа қилмаслик юклатилди.

– Бу мен учун катта сабоқ бўлди, – деди у йиғилганларга қараб. – Энди ҳаётимни тубдан ўзгартираман, бошқа бундай қинғир иш билан шуғулланмасликка, жиноятга қўл урмасликка ваъда бераман. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Сайёр суд мажлиси Учтепа тумани Фоҳишахона сақлаган аёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар