Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Мазкур кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда халқ таълими соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Нишон ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Халқ таълими вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Нишон билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Бунгача Халқ таълими вазири томонидан топшириладиган “Халқ таълими аълочиси” номли кўкрак нишони мавжуд эди. Эски кўкрак нишони тугатилдими ё йўқ, бу ҳақда маълумот мавжуд эмас. Аммо янгининг ҳам топширилиши мақсадлари, эскиси билан деярли бир хил. Ақл бовар қилмайди, бир вазирликда мавжуд кўкрак нишони ўрнига ҳудди шундай янги номдагисини ўйлаб топиш кимга керак? Вазирлик бошқа муҳимроқ ишлар билан шуғуллангани маъқул эмасми?
Халқ таълими тизимидаги ҳар янги ислоҳот, ҳар янги вазир ортидан кўкрак нишонлари номи ҳам ўзгаравериши, тизимда мақсад ва қарорларга собитлик йўқлигини англатмайдими?