...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижий сайёҳларга электрон виза жорий этиш муҳокамага қўйилди


16:24, 10.01.2018 Жамият
 1 962

Фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID – идентификация картасини жорий этиш ҳам кўзда тутилганди.

Аввалроқ, Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳларга электрон виза бериш ҳ амалга оширилиши ва виза олиш тартиби ҳақида маълумот берган эдик.
 
2018 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлик мақсадида келаётган хорижий фуқаролар учун электрон визаларни жорий этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури муҳокамасида тақдим этилди.
 
Унга кўра, лойиҳада Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга ҳамда бой маданий меросини тарғиб қилиш мақсадида сайёҳлик мақсадида келаётган хорижий фуқаролар учун электрон визаларни жорий этиш орқали қулайликлар яратиш назарда тутилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Давлат дастури доирасида миллий биометрик паспортдан хорижга чиқиш паспорти сифатида фойдаланиш, фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID – идентификация  картасини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.  

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар