...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинди


10:54, 10.02.2017 Жамият
 5 873

Бу ҳақдаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилди.

Жиноятчилик ва уни олдини олиш минг йиллардирки долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилишда давом этмоқда. Аммо жиноятларни фош этиш ва сабабларини аниқлаш борасида камчиликлар ҳам учраб турибди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. Президент йиғилиш давомида жиноят-қидирув фаолиятида жиддий нуқсонлар борлигини ва  айрим жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтди.
 
Шу мақсадда Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилди.
 
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.
Дурдона Расулова

Теглар:Ички ишлар органлари Жиноятчиликнинг олдини олиш Профилактика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар