Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналар калитлари тантанали равишда Амир Темур хиёбонида топширилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва бошқалар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қабул қилган эди. Уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналар тантанали равишда топширилган эди.