...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 ойлик чақалоғини “Микроволновка” га солиб, уни куйдирган ота қамоққа олинди


12:26, 04.12.2017 Олам
 7 446

Чақалоқнинг отаси телевизор орқали томоша қилган рекламага тақлид қилган ҳолда бир неча марта гўдакни полга тушириб юборган.

АҚШда яшовчи ота-она “тажриба ўтказиш” мақсадида ўзларининг 4 ойлик гўдакларини микротўлқинли печка ичига кам вақтга қўйиб кўришди. Бу ҳақда “Life” нашри хабар берди.
 
Дерик ва Макала тошмадан шикоят қилиб, фарзандларини шифокорга олиб боришди. Экспертиза таҳлилини ўтказган шифокорлар бу тошмалар куйиш асоратлари эканлигини хулоса қилишди ва полицияни чақиришди.
 
Полиция гўдакни текшириб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлинган, деб топди. Тергов вақтида чақалоқнинг онаси турмуш ўртоғи билан фарзанди туғилганидан буён вақти-вақти билан унинг устида “тажриба” ўтказиб туришларини тан олган.
 
Чақалоқнинг отаси телевизор орқали томоша қилган рекламага тақлид қилган ҳолда бир неча марта гўдакни полга тушириб юборган. Жажжи гўдакнинг юзи эса микротўлқинли печка ичига кириб чиққач, куйиб кетган.
 
Айни вақтда 4 ойлик чақалоқнинг ота-онаси қўлга олинган. Уқувсиз ота-она устидан очилган иш яқин вақт ичида судда кўриб чиқилади.
 
Эндиликда гўдакнинг ҳаёти хавф остида қолмайди. У шифохонада даволангач, болалар уйига юборилади.
 
Маълумотларга кўра, Дерик ва Макала 2016 йилда илк марта ота-оналик бахтига эришишган. Аммо, улар биринчи фарзандларидан туғруқхонанинг ўзида воз кечишган ва чақалоқ болалар уйига юборилган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Болани микротўлқинли печка ичида тажрибадан ўтказган ота-она 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!