Таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг дарсга қатнашишини кузатиш мақсадида гуруҳ ташкил этилди.
Шундай амалий ишлардан бири Хоразм вилоятида “Ахборот-тахлил” мобил гуруҳи фаолиятини бошлагани билан изоҳлаш мумкин. Бу ҳақда маълумотни Хоразм вилоятидаги манбамиз маълумот берди.
Ушбу мобил гуруҳ таркибига вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ходимлари киритилган.
Гуруҳ вилоятдаги барча туманларда жойлашган мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва турли муассасалар фаолиятини назорат қилади. Муассасаларда йўл қўйилган камчиликлар борасида огоҳлантириш беради ва шу билан бир қаторда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мобиль гуруҳ аъзолари ташриф буюраётган таълим муассасасига тўсатдан, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз кириб боради ва жойида муассаса ахборотини олиш ваколатига эга.
“Ўқувчи” ва “Давомат” рейдлари гуруҳ аъзолари иштирокида ташкил этилади. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ҳуқуқбузарликларга қарши профилактик тадбирлар олиб борилшини назарда тутган ҳолда ушбу мобил гуруҳ жойларда ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун чоралар қўллайди.