Айни дақиқаларда кўхна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида Халқаро конференция ўзининг якуний, яъни иккинчи кунги фаолиятини давом эттирмоқда.
Эътиборингизга Халқаро конференциядаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқида янграган долзарб масалалар ва ўзига хос эътирофиларнинг муҳим йигирматалигини, аниқроғи Президент нутқида янграган 20 та долзарб масала ва эътирофлар кетма-кетлигини ҳавола этамиз.
1-долзарб масала ва эътироф:“Бизнинг минтақамиз халқларини минг йиллик қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бизни тарих, дин, умумий маданият ва анъаналар бирлаштиради”.
2-долзарб масала ва эътироф:“Евроосиёнинг “юраги”да жойлашган минтақамиз Европа ва Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёни боғловчи кўприк бўлиб, Россия ва Хитой сингари йирик давлатлар билан чегарадошдир”.
3-долзарб масала ва эътироф:“Умумий аҳолиси 70 миллиондан ортиқ бўлган минтақамизнинг келажаги бугунги кунда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати томонидан барпо этилмоқда”.
4-долзарб масала ва эътироф:“Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш тарафдоридир”.
5-долзарб масала ва эътироф:“Сўнгги пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларининг 85 фоизи юзасидан келишувга эришди. Кўпдан буён давом этиб келаётган муаммолардан бири деярли ҳал этилди”.
6-долзарб масала ва эътироф:“Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик кенгайди. Тожикистон билан тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди”.
7-долзарб масала ва эътироф:“Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айланмаси ўртача 20 фоизга, айрим давлатлар билан эса қарийб 70 фоизга ўсди”.
8-долзарб масала ва эътироф:“Туркманистонлик дўстларимиз томонидан Амударёдан ўтадиган Туркманобод–Фороб янги темир ва автомобиль йўллари кўприклари ишга туширилди. У Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Ўмон транспорт-транзит йўналишининг муҳим тармоғидир”.
9-долзарб масала ва эътироф:“Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўли қурилишини бошлаш бўйича келишувга эришилди. У ушбу транспорт йўлаги бўйлаб синов тариқасидаги автопойга амалга оширилди”.
10-долзарб масала ва эътироф:“Хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш зарур, деган қатъий фикрдамиз”.
11-долзарб масала ва эътироф:“Бугунги кунда Марказий Осиёда барқарор ва изчил тараққиётнинг истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш билан чамбарчас боғлиқдир”.
12-долзарб масала ва эътироф:“Ёшларни илм-маърифатга ўргатиш, уларга ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ислом маданиятининг асл қадриятларини етказиш экстремизмга қарши курашишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади”.
13-долзарб масала ва эътироф:“Давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги музокараларда юзага келадиган мураккаб масалаларни ҳал этиш бўйича изчил йўлга қўйилган ва биргаликда чуқур ўйлаб амалга ошираётган ишларимизни давом эттириш зарур, деб ҳисоблаймиз”.
14-долзарб масала ва эътироф:“Минтақада сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш муаммосини имкон қадар тезроқ тартибга солиш лозим”.
15-долзарб масала ва эътироф:“Ўзбекистон БМТ томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди”.
16-долзарб масала ва эътироф:“Орол муаммоси бизнинг нафақат умумий дардимиз, балки умумий вазифамиздир”.
17-долзарб масала ва эътироф:“Минтақавий ва халқаро даражада сайъ-ҳаракатларимизни бирлаштирмасдан туриб, мавжуд таҳдидларга қарши муносиб чоралар ишлаб чиқа олмаймиз”.
18-долзарб масала ва эътироф:“Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқалар, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш лозим”.
19-долзарб масала ва эътироф:“Оддий ва очиқ инсоний мулоқот — минтақада дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлайдиган энг ишончли усулдир”.
20-долзарб масала ва эътироф:“Марказий Осиё — бу ҳақиқатдан ҳам ноёб имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва имкониятларга эга бўлган минтақадир”.