7 февраль куни “Манас” ресторани, 8 февралда эса Қурилиш моллари бозорида катта ёнғин чиққан эди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур икки ёнғин билан боғлиқ тафсилотлари бўйича баёнот берди.
“7 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Мангит-Арт” МЧЖга қарашли “Манас” кафе-ресторанида ёнғин содир бўлиб, 380 кв метр майдонда ўтов қилиб қурилган айвон ва жиҳозлари ёнган. Ёнғин қўшни бинога тарқалишидан “Паризод” МЧЖга қарашли бинонинг 370 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
8 февраль куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Уста ширин савдо” МЧЖга қарашли 6, 7 ва 8-сонли савдо дўконларида ёнғин содир бўлиб, жами 100 кв метр майдонда қурилиш маҳсулотлари, жиҳозлари ҳамда том ва шифт қисмлари ёниб зарарланган”, дейилади Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан тарқатилган ахборотда.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.