Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳар 100 та оиланинг 47 таси шахсий компьютерлар билан таъминлангани ва бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этганини айтиб ўтди.
Президент Ислом Каримов аҳоли узоқ фойдаланадиган товарларнинг асосий қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётганини айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилди. Унга кўра, ҳар 100 та оиланинг 47 таси шахсий компьютерлар билан таъминланган ва бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этган. Шунингдек, ҳар 100 та оиладан 31 таси кондиционерга эга ёки бу борадаги ўсиш 1,7 баробарга тенг, ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда ёки бу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этмоқда.