Актриса куни кеча бир йигит билан тушган суратини ҳам Instagram’ига жойлаган эди.
Актрисанинг кеча Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштирган навбатдаги видеоси бир муддат тин олган муҳокамаларни яна жонлантирди. Бу видео ҳам яшин тезлигида қўл телефонларида тарқашга улгурди. Унда актриса ўзи ясаган капалак қанотларини қўлига боғлаб, капалак каби ҳаракатлар билан рақсга тушади. Актрисанинг бу видеосини ҳам танқид қилганлар кўп бўлди. Орадан бироз вақт ўтиб унинг Instagram’даги шахсий саҳифасини кўздан кечирсак, танқидлардан асар ҳам йўқ. Актриса мухлисларининг салбий фикрларини саҳифасидан ўчириб ташлабди. Қизиқ, бу видео ҳақидаги салбий муносабатларга бардош бера олмас экан, уни оммага тақдим этишдан мақсад нима?
Дарвоқе, актриса куни кеча бир йигит билан тушган суратини Instagram’ига жойлади. Ва бу сурат остига инглиз тилида “Хайрли кеч! Расулов ва мен”, – деб изоҳ қолдирди ҳамда изоҳи сўнгида “юракча” белгисини жойлаштириб қўйди. Орадан бироз муддат ўтгач актриса бу суратни саҳифасидан ўчириб юборди. Балки ортиқча гап-сўзлардан қўрққандир.