...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда халқ дипломатияси маркази ташкил этилади


10:44, 10.08.2018 Жамият
 1 551

Ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашилади.

“Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғриси”даги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилиб қуйидагилар унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
  • ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш;
  • ШҲТ мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришда, делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштиришда иштирок этиш;
  • ШҲТ мамлакатларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • ШҲТ мамлакатлари ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда ШҲТнинг мақсадлари, вазифалари, фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий принципларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, ШҲТ мамлакатларининг маданий-гуманитар соҳада эришган ютуқлари тўғрисида ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва уларни мунтазам чоп этиб бориш;
ШҲТ мамлакатлари ва уларнинг халқларини бир-бирига яқинлаштириш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси воситаларидан фойдаланиш.
Санжар Жўра

Теглар:Халқ дипломатияси маркази ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар