Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг гувоҳнома намунаси ва унинг тавсифи маълум қилинди.
Шунга кўра, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг гувоҳнома намунаси ва унинг тавсифи маълум қилинди.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўлчами 54х86 мм пластикдан тайёрланади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ранги — кўк. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам икки ҳарфли, номери олтита рақамли.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
микроматн — “Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства Vehicle license”, ўлчами максимум 30 микрон;
ултрабинафша қоплама;
“УЗ” ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
гилош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
серияли рақамнинг лазер ўйма нақши.
Гувоҳноманинг олд томонида “Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома”, “Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства”, “Vehicle license” сўзлари ёзилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, “Ўзбекистон Республикаси” сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган.
Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, ишлаб чиқарилган йили, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бўлими мажбурий тартибда кўрсатилади.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг орқа томонида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар: русуми, модельи, тури, кузовга шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигательнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ҳайдовчининг ўриндиғи билан биргаликда ўтириладиган ўринлар сони, тик туриладиган ўринлар сони, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади.
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон тўртбурчак шаклидаги, ўлчамлари 54х86 мм бўлган зичлиги бир квадрат метрга 140-5 грамманли 100 фоиз пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ултрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган “пахта чаноғи” кўринишидаги умумий “сув белги”си мавжуд.
Офсетли ёзув, минтақа коди, серияси икки ҳарфли, номери олти рақамли.
Бланка қуйидаги махсус ҳимояга эга:
кимёвий таъсирга бардошли бўёқдан фойдаланилади, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтита рақамли сон кўринади. Махсус қавариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Лотин ёзувидаги давлат тилидаги матндан фойдаланилган.
Олд томонида автомототранспорт воситасининг русуми, давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиси кўрсатилади.
Талоннинг орқа томонида ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади.
Талондаги ёзувлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлими мансабдор шахси томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади.