...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини текширувчи электрон қурилма яратилди


12:22, 22.02.2018 Жамият
 3 746

Ушбу қурилма орқали жаримани шу жойнинг ўзида тўлаш мумкин.

Тошкентдаги “Яшнобод” инновация технопарки резиденти бўлган “My Air Group IT Service” МЧЖ томонидан мутахассислари томонидан ҳавдовчилик гувоҳномаларини текширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, мазкур тизимни амалга ошириш учун кўп функцияли назорат касса машинаси (КНКМ) “АСА” қурилмасидан фойдаланилади. Яъни бу қурилма камера орқали ходимнинг ҳайдовчи билан мулоқотини видеотасмага ёзиб олиш имконини беради.
 
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автомобилни тўхтатиб, КНКМ “АСА” қурилмасидаги “Ҳужжатларни текшириш” тугмасини босади. Шунда ушбу қурилма автоматик тарзда камерани ишга туширади.
 
Бундан ташқари, ускуна ЙҲХ ходимининг транспорт воситасини тўхтатган вақтдан бошлаб, автомобиль эгаси билан мулоқотини узлуксиз равишда ёзади. Бу эса хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ёки ҳайдовчи билан қўпол муомалада бўлиш каби келишмовчиликларга чек қўяди. Буюртмачининг хоҳишига кўра, ёзув автоматлаштирилган режимда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида жойлашган серверга узатилиши ҳам мумкин.
 
Ҳайдовчилик гувоҳномаси “АСА” қурилмасининг тегишли нуқтасига яқинлаштирилса, онлайн тарзда сервер билан синхронлашув рўй беради ва экранда ҳайдовчи ҳақидаги маълумот акс этади. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларига доир рўйхат (агар улар мавжуд бўлса) кўринади ҳамда интизомнинг бузилиши ҳақидаги ахборот ифодаланган чек чиқариб беради.
 
Эътиборлиси, ушбу қурилма орқали жаримани шу жойнинг ўзида тўлаш мумкин. Бунинг учун NFC (контактсиз транзакция) ҳуқуқларини текширишдан сўнг, тегишли интизом бузилиши бўлими танланиб, сўнг “Жаримани тўлаш” тугмаси босилади.
 
КНКМ “АСА” барча турдаги тўлов манбалари, яъни пластик карточкалар, нақд пул, мобиль иловаларни қабул қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари йўллаган Мурожаатномасида йўл-патрул хизмати ходимларининг камералар билан таъминлаши давр талаби эканини таъкидлаган эди. “Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади”, деган эди давлат раҳбари. 

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар