...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қанча тўлаш керак?


15:58, 29.05.2018 Жамият
 7 752

Ўзбекистонда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намуналари берилиши йўлга қўйилган.

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 октябрдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намуналари берилиши йўлга қўйилди.
 
Унга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Ҳайдовчининг ташқи кўриниши ўзгариши сабаб гувоҳномаси ҳар ўн йилда алмаштириб туради.
 
2017 йил 1 октябрдан бошлаб 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига, уларнинг берилган санасидан қатъий назар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда алмаштириб берилади. Шундан кейин, яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилади.
 
Шунингдек, бирор-бир сабаб билан эскирган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони янгисига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлимларида алмаштириб берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизматига таянган ҳолда ЎзА хабар бермоқда.
 
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги ҳудудий давлат хизматларини кўрсатиш марказларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳамда фуқаролик паспортининг нусхасини тақдим этади. Бу ерда тегишли ариза намунасини тўлдиради.
 
Ариза берувчилар ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
 
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Аниқроғи, 120568 сўм тўлаб эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар