...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими?


12:16, 20.10.2017 Жамият
 6 998

Жуда кўп ўқувчиларимизни Ўзбекистонда бериладиган янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда “ўтиш-ўтмаслиги” билан қизиқмоқда...

Кеча янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” деб аталмиш ҳужжатларнинг пластик карточка кўринишидаги нусхалари жорий қилиниши ҳақидаги хабарлардан сўнг таҳририятимизга кўплаб саволлар келиб тушди...
 
Жуда кўп ўқувчиларимизни Ўзбекистонда бериладиган янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда “ўтиш-ўтмаслиги” билан қизиқмоқда.
 
Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими?
 
Ўзбекистон 1968 йилдаги Йўл ҳаракати, йўл белгилари ва сигналлари ҳақидаги Конвенцияни имзолаган. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистонда бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Конвенцияни имзолаган барча мамлакатларда қабул қилинади.
 
Конвенциянинг 41-моддасига кўра, мазкур Конвенциянинг 6-к иловасида кўрсатилган шартларга тўлиқ жавоб берган исталган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси — келишув иштирокчилари томонидан тан олинади.
 
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига асосланиб берилади ва унинг тасдиқланган таржимаси ҳисобланади. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси маълум муддатга қадар амал қилади.
 
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантришлар талони
  • 3х4 форматда 2 та фото
 
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатига кўра тўловлари мавжуд. Гувоҳнома 3 кунда берилади ва қайта имтиҳондан ўтишни талаб қилмайди.
 
Демак, Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет давлатда қабул қилинади. Унда нега халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси керак?
 
Одатда, чет давлатда автомототранспортни ижарага берувчи ташкилот айнан БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини сўрайди.
 
Айрим мамлакатларда бошқа давлат гувоҳномаси маълум вақтгача амал қилади. Масалан, Буюк Британияда бу 12 ойни ташкил қилади. Айтиб ўтиш керакки, бу мамлакатда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳам амал қилиш чегараси 12 ой.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар