...
МЕНЮ
ONLINE TV

Агрепина Васильевна Шин Мактабгача таълим вазири этиб тайинланди


11:20, 20.10.2017 Жамият
 8 012

Янги ташкил этилган вазирликка раҳбар этиб аёл киши тайинланди.

Кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди.
 
Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Агрепина Васильевна Шин янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари этиб тайинланган.
 
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Собитхон Тошпўлатович Турғунов вазир ўринбосари этиб тайинланган.
 
Маълумот учун, Мактабга таълим вазирлиги Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Мактабгача таълим муассасалари Мактабгача таълим вазирлиги Агрепина Васильевна Шин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар