...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видеофакт: Болалар боғчасида овқат тайёрлаш учун ҳазон ёқиляпти


12:01, 06.11.2018 Жамият
 9 153

1-МТМ ходимаси ўзи тасвирган олган видео шароитнинг нақадар аянчли эканини тасвирлашга уринган.

Facebook ижтимоий тармоғида Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган 1-сонли мактабгача таълим муассасасида суратга олинган видео эълон қилинди. Унда МТМ ходимаси шароитлардан нолиган, ошпазлар овқат тайёрлаш учун ўтин ўрнига ҳазон ёқаётганларини иддао қилган.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни Мактабгача таълим вазирлигидан ушбу МТМга текширувчилар келиб, ошхонадаги шароит сабаб мудирага танбеҳ бериб кетишган. Текширувчилардан кейин туман мактабгача таълим бўлими мудири келиб, ошхонада шоҳ-шаббалардан тўкилган баргларни нега супурмайсизлар, деб дағдаға қилган.
 
Ходимлар эса ошхонадаги тўкилган барглар супурилса, овқатга чанг тушишишини, бу эса болалар саломатлигига зарарлиги, гигиена қоидаларига ҳам зидлигини айтишган. Шошқалоқ мудира эса ходималарга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишни буюрган.


 
1-МТМ ходимаси ўзи тасвирган олган видео шароитнинг нақадар аянчли эканини тасвирлашга уринган.
 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ўзбекистондаги минглаб мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базаси талабга жавоб бермайди. Нураб ётган бинолар, газ етиб бормаган қишлоқлардаги МТМлар, иситиш тизимининг носозлиги ва баъзи МТМларда иссиқлик умуман йўқлиги, ошхонанинг шароити эса ўта ачинарли аҳволдалиги шунчаки лоф эмас, айни ҳақиқат. Яқинда сайтимиз орқали пойтахтдаги 136-МТМнинг ошхонасидаги шароит ҳақида ҳикоя қилган эдик. Унда маҳсулотлар сақлаш талабга жавоб бермаслиги айтилган эди. Хўш, бундай МТМларга болаларнинг саломатлигини ишониб топшириш мумкинми?
 

Теглар:МТМ Андижон Хўжаобод Мактабгача таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар