Унда Президент Ўзбекистонга инвестицияси киритиш истагида бўлган инвесторлар олдида турган қатор муаммоларни санаб ўтган.
“Тадбиркорлик субъектлари, аввало, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан:
биринчидан, Ўзбекистон ҳудудида халқаро арбитражлар фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги низоларни ҳал этиш учун хорижий давлатлар ҳудудида жойлашган халқаро арбитражларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётган хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари сарф-харажатларининг ошишига олиб келмоқда;
иккинчидан, амалдаги қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни томонларнинг инвестициялар билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж соҳасидаги стандартларга мувофиқ, хорижий арбитрларни жалб этган ҳамда хорижий ҳуқуқни қўллаган ҳолда кўриб чиқиш имкониятларини чекламоқда;
учинчидан, Ўзбекистонда халқаро арбитраж қарорларини ижро этишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари шакллантирилмаганлиги хорижий инвесторларнинг мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатмоқда, оқибатда республиканинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтирмоқда;
тўртинчидан, маҳаллий арбитрлар ва халқаро арбитраж соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолияти йўлга қўйилмаган”, қўйилмаган дейилади Президент қарорида.
Бундан бироз аввал, QALAMPIR.UZ’да инвесторлар олдида турган муаммолар, хусусан Ўзбекистон томонидан инвесторларга ҳуқуқий кафолат берилмаётгани, шу боис улар мамлакатга маблағ кирита олмаётгани, йиллар ўтгач, бирор муаммога дуч келгудек бўлса, Ўзбекистондан маблағларини олиб чиқиб кетишига кафолат йўқлиги ҳақида туркум материаллар тайёрланган эди.
Мақолалардан бирида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров йил охирига қадар инвесторларга ҳуқуқий кафолат берувчи қонун қабул қилинишини айтганди.