Баҳорнинг илк кунларидан ҳаво ҳарорати бироз пастлади. Бу ҳафтанинг сўнггида нимани кутишимиз мумкин?
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёнғиргарчилик бўлмайди. Ҳарорат +8... +13, кечаси эса -2...+3 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарёда ҳаво ҳарорати кундузи +7... +12, кечаси эса -2... +3 бўлиши айтилмоқда. Ҳаво очиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи +8... +13, кечаси -5... 0, даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси -2... +3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта охирлаб қолди. Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай атроф кўкламни қарши олишга тайёр, шундай экан биз Сизга яхши кайфият тилаймиз.