Ушбу холатда, хорижга чиқишни чеклаш фақатгина энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ қарздорлик (368 600 сўм) учун қўлланилади.
Тақиқлар сирасига суд томонидан юкланган мажбуриятлар ижро этилгунга қадар шахсни чет элга чиқишини чеклаш ҳам киради. Ушбу ҳолатда, хорижга чиқишни чеклаш фақатгина энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ қарздорлик (368 600 сўм) учун қўлланилади.
Сизда хорижга чиқиш учун тақиқ бор-йўқлигини билишни истайсизми? Унда ҳуқуқ-тартибот органларига расман ёзма равишда мурожаат қилинг.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг сайти орқали ҳам текшириб кўриш мумкин.
Агар шахсга тақиқ қўлланилган бўлса, у қарзларни тўлагандан кейин ижрочидан тақиқ олиб ташланганига аниқлик киритиб олиши мақсадга мувофиқ.