...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чорак аср кутилган ҳужжат кучга кирди


16:35, 19.04.2018 Жамият
 12 090

Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳона билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

18 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди. Бу ҳақда “Инсон ва қонун” газетаси хабар берди.
 
Қонун билан Меҳнат кодексининг 78-моддасига қўшимча киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ёхуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликни тақиқловчи норма ўрнатилди.
 
Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмагани, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётгани муносабати билан ишлаб чиқилган эди.
 
Масалан, биргина 2016 йилда Адлия вазирлигига фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушган.
 
Мазкур норма бугундан кучга кирди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тақиқ чеклов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар