...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мол гўштидан аниқланган “допинг” туфайли унинг нархи ошиши мумкин...


17:01, 22.11.2017 Олам
 7 725

Россияга хорижий мамлакатлардан келтирилаётган гўштнинг 60% Бразилия ҳиссасига тўғри келади.

Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини назорат қилувчи қўмитаси 2017 йилнинг 1 декабридан Бразилиядан келтирилган гўшт маҳсулотларига нисбатан тақиқ жорий этди.
 
Қўмитанинг хабарига кўра, Жанубий Америкадан келтирилаётган мол ва чўчқа гўштлари таркибидан Россияда истеъмоли тақиқланган рактопамин (мушак тўқималарининг ўсишини тезлаштирувчи сунъий қўшилма) воситаси аниқланган. Уни шартли равишда ўзига хос “допинг” деб аташ мумкин...
 
Бу ҳолат 2012 йилда ҳам содир бўлган эди. Айнан рактопамин сабабли Бразилиядан келтирилган гўшт 2014 йилнинг август ойига қадар Россия ҳудудига киритилмай қўйилган эди.
 
Россияга хорижий мамлакатлардан келтирилаётган гўштнинг 60%  Бразилия ҳиссасига тўғри келади. Демак, Россияда гўшт нархи кескин ўсишини тахмин қилиш қийин эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ҳукумати 2017 йилнинг март ойида айнан гўшт борасидаги муаммолар туфайли кенг кўламли коррупциялашган схемаларга қарши чоралар кўрган ва бу соҳадаги кадрлар алмашинуви амалга оширган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бразилия Россия Гўшт Тақиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!