Мамлакатнинг марказий қисмларида кўп кузатиладиган қишлоқлараро можаролар Нигерия тинчлигини хавф остига қўймоқда.
Таҳририятнинг маълумотларига кўра, ҳужум Нигериянинг шимоли-шарқида жойлашган Адамава штатида душанба куни юз берган. Қурол билан ҳужум қилганлар маҳаллий Бачама этник гуруҳидан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бачама қишлоғи чорва моллари етиштириш билан шуғулланадилар.
“Воқеанинг ташкилотчиларини аниқладик. Айни вақтда уларни қўлга олишимизга оз фурсат керак”, деди маҳаллий полиция вакили Осман Абубакр.
Мамлакатнинг марказий қисмларида кўп кузатиладиган қишлоқлараро можаролар Нигерия тинчлигини хавф остига қўймоқда. Шу можароларсиз ҳам Нигерия кўп вақтдан бери “Боко Харам” каби террорчилик гуруҳлардан азият чекмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нигерияда “Боко Харам” радикал террорчилик ташкилоти фаолият юритади. Унинг вакиллари мамлакат бўйлаб бузиб талқин қилинаётган “шариат қоидалари” ўрнатилишини талаб қилиб, ғарб моделидаги таълим тизимига қарши эканликларини билдиришмоқда. Мазкур жиноий гуруҳ шу пайтгача ҳудуддаги терактларнинг асосий қисмини уюштирганликда айбланган.