Ҳужум қилган эркак ўзи билан судлашган газета ходимларидан ўч олиш ниятида бўлган.
Полициянинг сўзларига кўра, ҳужум вақтида эркак милтиқ ва тутатгич бомбадан фойдаланган. У офиснинг ойнали эшигидан ходимларга қарата ўт очган. Маълум бўлишича, таҳририят ходимлари отишма тингунига қадар стол остида яширинишга мажбур бўлган. Полиция эса бинони қуршовга олиб, эркакни қўлга олган.
Ҳужумда ҳалок бўлган беш кишидан ташқари яна 22 киши жароҳатланган. Қурбонлар орасида таҳрирчи ёрдамчиси, колонкалар таҳрирчиси, менежер, махсус мухбир ва журналист мавжуд.
Полиция таҳририятга ҳужумни 38 ёшли Жеррод Рамос амалга оширганини маълум қилди.
Маълумот учун, Рамос аввал “Capital Gazette” билан судлашган. Нашр Рамосга нисбатан очилган ишни кузатиб бориб, у ҳақда мақола ёзган. Эркак тухмат бўйича даъво очган. Бироқ ҳужжатларда ёлғон маълумотлар ёзилганини исботлай олмаган. Суд “Capital Gazette” фойдасига қарор чиқарган.
Рамос ўч олишга қарор қилиб, таҳририятга ҳужум қилган. Аммо у билан судлашган журналист Эрик Хартли, шунингдек, таҳрирчи ва нашр қилувчи Томас Маркуардт газетадан бўшаб кетган.