Шаҳар кўчаларидаги белгиларнинг хатлов қилинишига шаҳар ИИБ изоҳ берди.
ИИБнинг маълум қилишича, хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.
Хатлов натижаларига кўра ўз аҳамиятини йўқотган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари олиб ташланиб, 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларига алмаштириляпти.
ИИБ ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратиши ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини беришини таъкидлади.