...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонованинг тилла тақинчоқларини ўмариб кетганлар ҳибсга олинди


10:37, 24.02.2018 Жамият
 18 589

Унинг тилла буюмларини олиб кетганлар Фарғона вилоятидан бўлишган.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг Гаждумак маҳалласида истиқомат қилувчи Юлдуз Усмонованинг тилла тақинчоқлари бегона аёллар томонидан алдов йўли билан ўғрилаб кетилди. Бу хақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
Ушбу воқеа ўтган йилнинг куз кунларидан бирида содир бўлган.
 
Ўшанда икки аёл Юлдуз Усмонованинг хонадонига “эски пальтоларнинг ёқасини, танга, тилла тақинчоқларни сотиб оламиз” деб келишган эди ва у билан гаплашишади.
 
Улар шу онда Юлдузнинг қулоғидаги зиракка эътибор қаратади ва дарҳол бу зиракни қўлга киритиш иштиёқида уни унга:

“Сингилжон, хоҳласангиз, зирагингизнинг тилла ёки тилла эмаслигини бир зумда аниқлаб берамиз”, дейди.
 
Кутилмаган меҳмонларнинг гапларига маҳлиё бўлиб қолган уй бекаси зирагини ечиб, узатади. “Ҳожатбарорлар” уни қандайдир суюқликка ботиришади.
 
Натижада, сирға қорайиб қолади. Ва шу тариқа Юлдуз уларга икки жуфт зираги ва уйида қолган тилла занжирини ҳам чиқариб беради. Суюқликка тушгач, улар ҳам  қора тусга киради.
 
Ушбу хотинлардан бири ўзини “Наргиз” деб таништиради ва Юлдуздга зиракларини тозалаб икки соатда қайтариб келтириб беришларини айтишади.
 
Орадан анча вақт ўтса-да, меҳмонлардан дарак бўлмайди.
 
Ўз-ўзидан, 1 миллион 600 минг сўмлик 2 жуфт зираги ва баҳоси 1 миллион сўмлик тилла занжиридан айрилганини билиб қолган Юлдуз ҳаловатини йўқотади.
 
Шунда у  ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади ва ИИБ ходимлари томонидан қидирув ишлари бошлаб юборилди.
 
Улар фрибгар аёлларни топишади ва уларни ҳибсга олишади.
 
Юлдуз Усмоновани чув туширганлар Фарғона водийсидан бўлгани, уларнинг исмлари С. Д. ва Х. С.лар эканлиги маълум бўлди.
 
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
 
Юлдуз Усмонова бугунда бегона кишиларга ишонмайдиган, ўзининг ақлига таяниб иш тутадиган бўлди.

Теглар:Юлдуз Усмонова тилла тақинчоқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар