...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сомалида портлаш! 18 киши қурбон бўлди


10:15, 24.02.2018 Олам
 1 983

Портлашлардан бири президент саройи яқинида, иккинчиси эса меҳмонхона ёнида содир бўлган.

Кеча, 23 февраль куни Сомали пойтахти Могадишуда икки портлаш содир бўлиши натижасида 18 киши ҳалок бўлди.
 
Маълум қилинишича, автомобилга ўрнатилган портловчи моддалар портлатилган. Машиналардан бири президент саройи яқинида, иккинчиси эса меҳмонхона ёнида портлаган. Портлашдан сўнг отишмалар бошланган.
 
Бу террорчилик ҳаракати оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган ва шифохонага етказилган.
 
Портлашни “Ал-Қоида” халқаро террорчилик ташкилоти билан яқин алоқада бўлган “Аш-Шабоб” радикал гуруҳи ўз зиммасига олгани маълум қилинди. Бу радикал гуруҳ анчадан бери Сомалининг марказий ҳукуматига қарши уруш олиб бормоқда ва БМТнинг гуманитар фаолиятига тўсқинлик қилмоқда.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Сомали Могадишу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!