...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳар бир маҳаллада ташкил этиладиган “Саломатлик мактаби” қоғозбозликдан қанчалик холи бўлади?


09:56, 24.02.2018 Жамият
 5 253

Соғлом турмуш тарзини мутлақо янги тартиб ва таъсирчан усулларда тарғиб қилишни такомиллатириш чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Саломатлик мактаблари” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаў вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Республикадаги барча маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини мутлақо янгича тартиб ва таъсирчан усулларда тарғиб қилувчи “Саломатлик мактаблари” ташкил этилади. 
 
Аввалроқ, Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига 5 та ташкилот масъул этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу боис, ушбу мактаблар фаолиятига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бир қаторда юқоридаги 5 та ташкилот (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази) ҳам масъул этиб белгиланди.
 
 “Саломатлик мактаблари” олдига касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган профилактика ишларини нафақат хонадонда, балки ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда ҳам ташкил этиб, профилактика қамровини янада кенгайтириш, аҳолида ўз саломатлигига бўлган масъулиятни ошириш вазифаси қўйилди.
 
Эътиборлиси шундаки, ушбу мактаблар ўз фаолиятида ҳисобот ва маълумот ёзиш каби қоғозбозлик ишларидан буткул чекиниб, асосий диққат-эътиборини аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини таъсирчан ва самарали усуллар орқали тарғиб қилишга қаратади.
 
Уларнинг фаолиятига бериладиган баҳо ҳам айнан натижага кўра бўлади.
 
“Саломатлик мактаблари” ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Икром Раҳмон

Теглар:Соғлиқни сақлаш Саломатлик мактаблари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар