Бериладиган пул миқдори 80 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Жаҳон банки деярли ўттиз йил деганда Сомали давлатига қарз беришга қарор қилди. Пул миқдори 80 миллион АҚШ долларини ташкил этиши айтилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Кредитнинг 60 миллион АҚШ доллари мамлакатдаги нарх-наво ва молиявий лойиҳаларни ислоҳ қилиш учун мўлжалланган бўлса, қолган 20 миллион АҚШ доллари эса мамлакат ичидаги даромад соҳаларини ўстиришга сарфланади.
Жаҳон банки расмий Могадишо хизмат кўрсатиш соҳалари, айниқса таълим, соғлиқни сақлаш, тоза сув ва энергетика масалаларини ижобий ҳал қилишига ишонмоқда.
Бундан ташқари, 2019-2022 йиллар мобайнида Сомали иқтисодиётининг йиллик ўсиши 3,5 фоиздан 4,5 фоизга кўтарилишига умин қилиняпти.

Дилмуроджон Раҳимов