Ўзбекистон Президенти Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида Тожикистон металлурглар шаҳрига боради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев самолёти Душанбе халқаро аэропортига қўнди. Уни шахсан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев в Имомали Раҳмон аэропортдан тўғри Навоий номидаги паркка йўл олган. У ерда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари очилади.
Шавкат Мирзиёев бугуноқ Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳрига боради ва Тожикистон алюмин компанияси ва маҳаллий узумчилар фаолияти билан танишади.