Ректор лавозимига тайёрланишидан олдин, у Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази директорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Музаффар Жалолов, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тарихидаги учинчи ректор бўлди. У IUT ректори лавозимида Сарвар Бобохўжаев ўрнини эгаллади.
Музаффар Жалолов ректор лавозимига тайинланишидан олдин Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (UNICON.UZ) директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, IUT тарихида иккинчи ректор бўлган Сарвар Бобохўжаев жорий йилнинг июнь ойида Халқ таълими вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Халқ таълими вазири бўлиб ишлаётган Шерзод Шерматов IUT’нинг биринчи ректори бўлган.