...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда иккита вазирлик раҳбариятида ўзгариш бўлди


14:29, 20.02.2018 Жамият
 9 091

Вазирликлар раҳбариятига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги фармонига мувофиқ, Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига вазир лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Азим Ахмедхаджаев шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси эди. 
 
Энди унинг ўрнини бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов эгаллади.
 
У бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.
 
Бир йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган  Шерзод Ҳотамович Шерматов ўз вазифасидан олинди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ахборот технологиялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар