Мамлакатнинг қатор ҳудудларида газ таъминотидаги муаммолар тўлиқ ҳал этилмагани турли аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Давлат статистика маълумотларига кўра, шу даврда кўмир қазиб олиш ҳажми 21,5 фоизга, газ конденсати – 27,4 фоизга кўпайган. Шунингдек, чақиқ тош қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,7 мартага, каолин – 2,2 мартага, шағал – 83,5 фоизга ортган.
Шу билан бирга нефт қазиб олиш ҳажми 8,2 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб беришда кузатилаётган муаммолар сабабли хонадонларга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, мамлакатнинг қатор ҳудудларида газ таъминотидаги муаммолар тўлиқ ҳал этилмагани турли аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.