...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон почтаси” банк ва суғурта хизматларини кўрсатиши мумкин


12:30, 20.02.2018 Жамият
 3 135

Ташкилотга банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи тақдим этиш масаласи ўрганилади.

“Ўзбекистон почтаси” АЖга агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқлари тақдим этилиши мумкин.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кеча имзоланган “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилган.
 
Фармонга кўра, “Ўзбекистон почтаси”га мазкур хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда ўрганиб, таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
 
Хорижлик маслаҳатчиларни жалб қилган ва халқаро тажрибани ўрганган ҳолда “Ўзбекистон почтаси” АЖни ислоҳ қилиш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда таклиф тайёрлаб, ҳукуматга киритиши лозим.
Фирдавс БЕК

Теглар:Фармон Шавкат Мирзиёев почта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар