...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда чилим чекиш тақиқланиши мумкин


20:02, 21.06.2018 Жамият
 3 323

“Жамоат жойларида чилим ва электрон сигаретларни чекишни чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси келишилди.

Парламентнинг қуйи палатаси ялпи мажлисида “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигаретларни чекишни чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси келишилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрининг манбалари хабар бермоқда.
 
Унга кўра, қонун лойиҳаси фуқароларнинг соғлиғини чилим ва электрон сигаретларини чекишдан юзага келадиган захарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни назарда тутади.
 
Муҳокама жараёнида сиёсий партиялар вакиллари томонидан билдирилган фикрларига кўра, қонун лойиҳаси чилим ва электрон сигаретлар чекиш натижасида юзага келадиган касалликлар тарқалишини олдини олади.
 
Тартибга кўра, қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида яна бир бор кўриб чиқилиши керак, шундан сўнг Сенатга юборилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сенат Сигарет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар