Трамп ва Путин илк бор Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган G-20 саммитида учрашган эди.
Маълумотларга кўра, учрашув НАТО саммитидан аввал 11 июлда Брюсселда ёки Трампнинг Буюк Британияга ташрифидан кейин 13 июлда бўлиб ўтади.
Оқ уй маъмурияти бу ахборотни изоҳлашдан бош тортган.
Етакчиларнинг Брюсселдаги учрашуви ҳақида олдин ҳам ОАВда хабарлар тарқаган эди. Бироқ Кремль тадбирни Шимолий атлантика альянси саммитидан аввал амалга ошишини инкор қиляпти.
Трамп ва Путин илк бор Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган G-20 саммитида учрашган эди.
Дунёда ҳозир икки йирик давлат муносабатлари “совуқ уруш” давридан бери жудаям ёмон ҳолда бўлиб турибди. Жаҳон ҳамжамияти яна “совуқ уруш” бошланиши, давлатлар икки қутбга бўлиниши мумкинлигидан хавотирда. Айрим мутахассислар яна қуролланиш пойгаси бошланса, унда икки эмас уч иштирокчи (АҚШ, Россия ва Хитой) бўлишидан ташвишда
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия давлат раҳбарлари Австрия пойтахти Венада бўлиши мумкинлиги айтилган эди.