Жамшид Қўчқоров ўрнига ким ишга ўтганлиги эса ҳозирча маълум эмас.
Қайд этиш керакки, Галина Саидова 2010-2011йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ҳамда 2011 йил август ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Ботир Хўжаев 2006-2009 йилларда Иқтисодиёт вазири, 2011-2016 йилларда эса Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, 2016 йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Молия вазири лавозимига эса Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Жамшид Қўчқоров тайинланган.
Жамшид Қўчқоров ўрнига ким ишга ўтганлиги эса ҳозирча маълум эмас.
Иқтисодиёт вазирлиги сайтида ҳали бу ҳақдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилмаган. Жумладан сайтдаги маълумотларга кўра, Саидова Галина Каримовна Иқтисодиёт вазири лавозимини бажармоқда.
Шунингдек, Иқтисодиёт вазирининг кадрлар ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари учун сайтда ажратилган жой бўш турибди.
Худди шундай Молия вазирлиги сайтида ҳам ўзгаришлар қилингани қайд этилмаган.