...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кам таъминланган оилалар “Микрокредитбанк”дан имтиёзли кредитни қандай олиши мумкин?


15:52, 28.11.2017 Реклама
 6 855

Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада, 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача бўлган муддатда берилади.

Реклама
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тўғрисида”ги низомига асосан тижорат банклари муайян меҳнат тури балан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларнинг вояга етган аъзосига имтиёзли микрокредитлар ажратишни бошлади.
 
“Микрокредитбанк” АТБ эса Республиканинг 24 та туманида 1206 та кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилишни йўлга қўйди.
 
Микрокредитлар кимларга бериляпти?
 
Микрокредит олиш истагида бўлган кам таъминланган оилалар рўйхати Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек Тижорат банкларининг масъул ходимларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилиб, ушбу рўйхат асосида микрокредитлар ажратилмоқда.
 
Микрокредитлар нима учун берилади?
 
Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадларда фойдаланиш учун берилади:
 
·        тикув машиналари, матолар ва бошқа материаллар, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш;
 
·        шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғбончилик учун зарур бўлган асбобларни харид қилиш).
 
Муддат ва фоизлар қанча?
 
Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада, 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача бўлган муддатда берилади.
 
Микрокредитни олиш учун кимга мурожаат қиламиз?
 
Юқорида келтирилган Ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган рўйхатга кирувчи кам таъминланган оилалар аъзоси микрокредит олиш учун ўзи яшаб турган туман бўйича бириктирилган банк филиалларига мурожаат қилиши лозим.
 
Кредит олиш тўғрисидаги ариза банк томонидан 3 кун муддатда кўриб чиқилиши ва кредит ажратилиши давомида мижоздан қўшимча тўловлар ундирилмаслиги белгиланган.
 
 
Кредит ажратилмасачи?
 
Кредит ажратилиши юзасидан банк филиалларига нисбатан ариза ва шикоятлар мавжуд бўлган тақдирда иловада келтирилган ишонч телефонларга мурожаат қилишингизни мумкин.
 
“Микрокредитбанк” АТБ томонидан кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича Республика туман ва шаҳарларига бириктирилган банк филиаллари тўғрисида
 
МАЪЛУМОТ
 
Қорақалпоғистон Республикаси
 
Амударё тумани “Микрокредитбанк” Мағит филиали Амударё тумани, Манғит шаҳри, Бердақ кўчаси, 17-уй.
0(361) 515-29-64, 0(371) 273-04-40
 
 
Андижон вилояти
 
Олтинкўл тумани “Микрокредитбанк” Олтинкўл филиали Олтинкўл тумани, Чинобод кўчаси, 65-уй.
0(374) 354-70-06, 0(371) 273-04-40
 
Бухоро вилояти
 
Ромитан тумани “Микрокредитбанк” Ромитан филиали Ромитан тумани, Ромитан шаҳри, Чўрикулбой кўчаси, 28-уй. 0(365) 552-33-97, 0(371) 273-04-40
 
Жондор тумани “Микрокредитбанк” Жондор филиали Жондор тумани, Жондор қўрғони, Маҳмуд Таробий кўчаси, 50-уй.  0(365) 582-19-07, 0(371) 273-04-40
 
Жиззах вилояти
 
Ғаллаорол тумани “Микрокредитбанк” Ғаллаорол филиали Ғаллаорол тумани, Ғалларол қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 38-уй. 0(372) 432-15-96; 0(371) 273-04-40
 
Зарбдор тумани “Микрокредитбанк” Зарбдор филиали Зарбдор тумани, Зарбдор қўрғони, Нурбаев кўчаси, 25-уй. 0(372) 492-21-59; 0(371) 273-04-40
 
Навоий вилояти
 
Нурота тумани “Микрокредитбанк” Навоий вилоят филиали Навоий шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 29-уй. 0(436) 223-73-67; 0(371) 273-04-40
 
Наманган вилояти
 
Мингбулоқ тумани “Микрокредитбанк” Жумашуй филиали Мингбулоқ тумани, Жумашуй шаҳри, Озодлик кўчаси, 26-уй. 0(369) 452-24-22; 0 (371) 273-04-40
 
Чуст тумани “Микрокредитбанк” Чуст филиали
Чуст тумани, Чуст шаҳри, М. Фаёзов кўчаси, 4-уй.
0(369) 423-32-30, 0(371) 273-04-40
 
Самарқанд вилояти
 
Нарпай тумани “Микрокредитбанк” Оқтош филиали
Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, Зарбулоқ кўчаси, 38-уй. 0(366) 432-25-91, 0(371) 273-04-40
 
Оқдарё тумани “Микрокредитбанк” Лоиш филиали
Оқдарё тумани, Лоиш қўрғони, Амир Темур кўчаси, 34-уй.
0(366) 492-52-77, 0(371) 273-04-40
 
Сирдарё вилояти
 
Гулистон шаҳри Микрокредитбанк Сирдарё вилоят филиали
Гулистон шаҳри, Бўстон кўчаси, 30-уй      0(367) 225-27-20, 0(371) 273-04-40

Хизматлар лицензияланган

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!