А.Ғофуровнинг депутатлик ваколати берган аризасига биноан муддатидан илгари тугатилди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 16-Пахтаобод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати А.Ғофуровнинг депутатлик ваколати берган аризасига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.