...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 250 гектарлик “ақлли шаҳар” барпо этилади


14:08, 02.04.2018 Жамият
 8 514

“Ақлли шаҳар” концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси ажратилади.
 
“Ақлли шаҳар” концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 
Қарорга мувофиқ, Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси ташкил этилди.  Дирекция «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи функциясини амалга оширади.


 
Тошкент вилояти ҳокимлигига Дирекция буюртмасига биноан бир ой муддатда Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан «Кончи» массиви ҳудудида – 113 гектар ва «Янги турмуш» массиви ҳудудида – 133,2 гектар ер участкаси ажратиш вазифаси юкланди.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Нурафшон шаҳрининг телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини модернизация қилиш, замонавий оптик-толали тармоқларни ўтказиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Нурафшон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар