Мудҳиш ҳодиса бир неча кун аввал Нурафшон кўчасида содир бўлган.
Ҳодиса юз берган куни ўқувчи Шахриёр А. 119-мактаб қаршисида жойлашган Нурафшон кўчасидаги пиёдалар йўлидан ўтаётган бўлган. Шу вақтда Spark ҳайдовчиси 24 ёшли Зиёдулла Х. сфетофорнинг тақиқловчи чироғига тўхтамай ўсмирни уриб кетган. Шифокорларнинг уринишига қарамай ўқувчи вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Spark ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш очилган. Тергов ишлари давом этяпти.