...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чемпион Каратеева уйидан ўлик ҳолда топилди


17:17, 19.09.2018 Спорт
 8 096

Россиялик кикбоксчи Диана Каратеева 16 сентябрь куни Абакан шаҳридаги ўз уйида жонсиз ҳолда топилган эди.

Кикбоксинг бўйича Европанинг беш карра чемпиони 23 ёшли Диана Каратеева 16 сентябрь куни Абакан шаҳридаги ўз уйида жонсиз ҳолда топилгани ҳақида турли маълумотлар  тарқалган эди.
 
Экпертиза текширувларига кўра, спортчи углерод оксидидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Қизнинг онаси Ольга Каратееванинг маълум қилишича, Диана овқат тайёрлаш мақсадида газни ёқиб ухлаб қолган, уйғонгач эса юриш куч тополмай вафот этган.
 
Таъкидлаш жоизки, Диана Каратеева кикбоксинг бўйича беш карра Европа чемпиони ва бир неча халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси ҳозирда спорт усталигига номзод саналар эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Диана Каратеева Кикбоксинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!