...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арнасойда прокурор ўринбосари бир қизнинг ҳаётига зомин бўлди


17:08, 19.09.2018 Жамият
 8 719

Дилшод Каримов отасининг машинасида пойга ўйнаб, ҳалокатга сабаб бўлган.

Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов Бадриддин ўғли отасининг машинасида пойга ўйнаб, бир қизнинг ҳаётига зомин бўлди.
 
Жорий йил 16 сентябрь куни 17:30 ларда Каримов Дилшод отаси Каримов Бадриддинга тегишли давлат рақам белгиси 25Y717DA бўлган Nexia автомашинасини ишончнома орқали 4Р38 Жиззах-Учтепа-Навбаҳор автомобиль йўлининг Пахтакор-Жиззах йўналишининг 16 кмда бошқариб кетаётган бўлган.
 
Унинг ортидан ҳаракатланиб келган Daimler Benz 210 SPG русумли автомашина ҳайдовчиси Ж. йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, уни қувиб ўтиб, кескин тормоз берган ҳолатда, уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Натижада Дилшод Каримов бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонида жойлашган уйларнинг йўлагига чиқиб кетган ва йўлакда ҳаракатланиб келаётган пиёда Г.Эгамбердиевани уриб юборган.
 
Фуқаро Г.Эгамбердиева олган тан жарохатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, марҳума Г.Эгамбердиевага етказилган жароҳат оғирлик даражаси бўйича “ҳаёт учун хавфли бўлган” тан жарохати деб баҳоланган.
 
Д.Каримов “бош мия чайқалиши, пешона соҳаси тирналган тан жароҳати ва ўнг елка чиқиши” тан жароҳатлари билан РШТЁИМнинг Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан  жорий йил 16 сентябрь куни ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг 18-бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар