...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна тўй! Базмдаги 139 киши овқатдан заҳарланди


13:43, 02.04.2018 Олам
 9 995

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан беморлар ҳолати ўрганилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари Иссиқкўлдаги “Ала-Тоо” ресторанида ўтган тўйда овқатдан заҳарланган 139 кишини қайд этди. Бу ҳақда Қирғизистон ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 март куни кечқурун Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти марказидаги “Ала-Тоо” ресторонида ўтган базмда 192 нафар меҳмон иштирок этган.


 
Базмда тортилган овқатлардан таомланганларнинг барчасида оммавий заҳарланиш кузатилган ва уларнинг кўпчилиги ўша куннинг ўзида Иссиқкўл туманидаги марказий шифохонага мурожаат қилишган.
 
Кейинчалик бу ҳақдаги хабар Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилган ва тезда беморларни кўрикдан ўтказиш ишлари бошланган.
 
Вазирлик маълумотларига кўра, шифохонага ётқизилганлардан 89 нафари катта ёшдаги кишилар ва 19 нафари болалардир.
 
Бундан ташқари бугун, 2 апрель куни ҳам шифохонага 20 дан ортиқ бемор олиб келинган.
 
Ҳозирда мазкур вазият сабаблари батафсил ўрганилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги “Дилдора” тўйхонасидаги никоҳ базмида ҳам меҳмонларнинг 50 дан ортиғи овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар қилган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Ала-Тоо овқатдан заҳарланиш базм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!