...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бошланди! Қашқадарёда 23 киши тўйда заҳарланди


16:03, 30.09.2018 Жамият
 12 925

28 сентябрь куни шифохонага 16 нафар ва 29 сентябрь куни 7 нафар фуқаро ушбу ташхис билан ётқизилди.

Қашқадарё вилоятида 23 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш “Ўткир гастроентерит” ташхиси билан вилоят  Юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган малумотга кўра,  28 сентябрь куни шифохонага 16 нафар ва 29 сентябрь куни 7 нафар,  жами 23 нафар фуқаро ушбу ташхис билан мурожаат қилган. 

Уларнинг айтишича,   27 сентябр куни Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимида турли ҳилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилишган.

Хабарингиз бор, Жорий йилнинг март ойида,  Бекобод шаҳридаги “Бахт уйи” тўйхонасида фуқаро Бегали Юнусов томонидан ўтказилган никоҳ тўйида 300 нафар,  “Дилдора” тўйхонасида фуқаро Дилобар Гулмуродова ўтказган қиз базмида 280 нафар меҳмонлар қатнашиб,  улардан 55 нафари заҳарланган эди. 
Айюб Мустафо

Теглар:овқатдан заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар