Ҳиндистонда Ўзбекистон Президентининг ташрифига катта тайёргарлик кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Нью-Деҳли шаҳрига етиб борди. “Палам” аэропортида Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон анъаналарига хос тарзда кутиб олинди.
Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Ҳиндистонда Ўзбекистон Президентининг ташрифига катта тайёргарлик кўрилган.
Ташриф давомида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.