Учрашувда Ўзбекистонда бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 сентябрь куни Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.
Ҳиндистонлик ишбилармонлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини қайд этишди.