Давлат раҳбари шарафига тантанали қабул ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 1 октябрга мўлжалланган.
Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини тантанали кутиб олиш маросими Ҳиндистон Президентининг “Раштрапати Бхаван” саройида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов маълум қилди.
Президент Мирзиёев шу ерда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари учун қисқа баёнот бериши ҳам кўзда тутилган.
Ҳайдаробод саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамда ҳукумат аъзолари билан тор ва кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтади. Улар якунида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёнотини қабул қилиш режалаштирилган.
Ўзига ажратилган қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, Сенати раиси Венкайах Найда ҳамда Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашувлар ўтказади, томонларни қизиқтирган долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинднинг учрашувида икки томонлама шерикликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилади. Давлат раҳбари шарафига тантанали қабул ташкил этилади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродовнинг Президентга берган ҳисоботида ташриф якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор ҳужжатлар, шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард АҚШ долларидан зиёд қийматдаги шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.