Ўтган даврда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Феруза Жуманиёза Тожикистонда концерт бера олди, бироқ улар Ўзбекистон ичида тақиқда бўлганди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий алоқалар бир неча йиллардан буён тўхтаб қолган эди. Ўтган даврда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Феруза Жуманиёза Тожикистонда концерт бера олди, бироқ улар Ўзбекистон ичида тақиқда бўлганди. Эндиликда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида узилиб қолган алоқалар тикланиш арафасида.
Ўзбекистон раҳбарининг маданият ва санъат соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари Тожикистон Маданият вазирлигида катта қизиқиш уйғотган. “Базморо” давлат муассасаси Бош директори Олим Акромов Ўзбекистон тажрибасини қўллаш юзасидан мамлакат ҳукуматига таклиф киритилишини маълум қилган.